Тошкентда ўқишга киритишни ваъда қилган талаба ушланди
Жамият
−
14 Июль 2022
3883Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида талаба фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, Гулистон давлат университети талабаси У.О. танишлари ёрдамида фуқаро Ғ.нинг укаси У.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўя олишини айтиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Абдулвоҳид Ёқубов
LiveБарчаси