Тошкентда ўқишга киритишни ваъда қилган талаба ушланди

Local

image

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида талаба фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Гулистон давлат университети талабаси У.О. танишлари ёрдамида фуқаро Ғ.нинг укаси У.ни 7 000 АҚШ доллари эвазига Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўя олишини айтиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Абдулвоҳид Ёқубов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

74

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends