Тошкентда учта уй ёнди

Жамият

image

Кеча, 12 август куни 22:23 да Тошкент шаҳри Миробод тумани “Тонг Юлдузи” маҳалласида жойлашган 1, 174 ва 178-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:48 да қуршаб олинган ва 23:30 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда Ҳамал кўчаси 1-уйда яшовчи фуқаро О.М. куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган.

Ҳамал кўчасидаги 1-уйнинг 130 кв м майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб, аланга майдони кенгайиши оқибатида Фарғона йўли кўчасида жойлашган 174 ва 178-уйлардаги хужрахоналарининг 10 кв м майдондан том қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг 105 кв м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг