Тошкентдаги кўп қаватли уй йўлагида пичоқ билан юрган эркак қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс пичоқ кўтарган ҳолда кўп қаватли уй йўлагида ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 5 январь куни тунги соат 01:35 ларда 1984 йилда туғилган эркак маст ҳолатда бўла туриб, Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида қўшнисининг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган. У жамоат жойида бўла туриб, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ошхона буюмини қонунга хилоф равишда олиб юриб, жамоат тартибини бузган. Ушбу ҳолат юзасидан туман Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан чора кўрилган ва ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (майда безорилик), 185-2- (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш), 194- моддалари (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 26 ёшли эркак икки кишини пичоқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод безорилик пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг