Тошкентда тўқнашган 2 та Spark’нинг бири ағанаб кетди

Жамият

image

Аввалроқ Наманган вилоятида 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Spark ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, Тошкеньт шаҳрида ҳам шунга ўхшаш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 январь куни соат 06:45 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани КХАЙ ва Беруний кўчалари кесишган “Орзу” чорраҳасида 1974 йилда туғилган ҳайдовчи И.Э. бошқарувидаги Spark ва 1968 йилда туғилган ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги яна бир Spark русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги Spark автомобили ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилар биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг