Тошкентда тилла маркази қоровулини дўппослаб кетишди (видео)
3-саҳифа
−
23 Август
15940Тошкент шаҳрида жойлашган Олтин марказининг қоровули ўласи қилиб калтаклангани ҳақида QALAMPIR.UZ'гa мурожаат келиб тушди. Мурожаатда тилла буюмлар маркази қоровули автомобиль қўйиш жойидан “бойваччалар” учун жой топиб беролмагани туфайли дўппослаб кетилганини билдирди.
Ҳолат юзасидан таҳририят шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан боғланди.
Маълум қилинишича, ҳолат бугун, 23 август куни ҳақиқатдан ҳам пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Олтин марказида содир бўлган. Савдо маркази олдида бир нечта фуқаролар Malibu машинасида автотураргоҳга кирмоқчи бўлган. Бироқ автотураргоҳнинг назоратчи ходими 1995 йилда туғилган Ж.И. жой йўқлигини маълум қилган.
Шундан сўнг автомашинада келган фуқаролар ва назорат бўлими ишчиси ўртасида оғзаки тортишув бошланган. Оқибатда ушбу транспорт воситасида келган фуқароларнинг танишлари Ж.И.ни уриб тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
LiveБарчаси