Тошкентда терговчи ва “участковый” пора билан ушланди
3-саҳифа
−
10 Март 2022
9453Тошкент шаҳрида юритувидаги жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига 5 000 АҚШ доллари талаб қилган терговчи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинги 5 март куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси юритувидаги жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига талаб қилган 5 000 доллардан 1 000 долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, худди шу каби ҳолат Миробод туманида кузатилган.
Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик содир этган аёлдан ҳолатни расмийлаштирмаслик эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган. Дастлаб 6 март куни 200 долларни қўлга киритган. Жорий йилнинг 8 март куни қолган 300 долларни олган вақтида ушланган.
Ҳар иккала ҳолат буйича Жинот кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
LiveБарчаси