Тошкентда терговчи ва “участковый” пора билан ушланди

Crime

image

Тошкент шаҳрида юритувидаги жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига 5 000 АҚШ доллари талаб қилган терговчи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинги 5 март куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси юритувидаги жиноят иши бўйича бир шахсга чора кўрмаслик эвазига  талаб қилган 5 000 доллардан 1 000 долларини олган вақтида ушланган. 

Шунингдек, худди шу каби ҳолат Миробод туманида кузатилган. 

Миробод тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ профилактика инспектори ҳуқуқбузарлик  содир этган аёлдан ҳолатни расмийлаштирмаслик эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган. Дастлаб 6 март куни 200 долларни қўлга киритган. Жорий йилнинг 8 март куни қолган 300 долларни олган вақтида ушланган.

Ҳар иккала ҳолат буйича Жинот кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.


Tags

Rate Count

392

Rating

3

Rate this article

Share with your friends