Тошкентда танасига дори яширган фуқаро ушланди
3-саҳифа
−
12 Ноябрь
4351Тошкент вилоятининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга сифати кафолатланмаган дори воситаларини яширинча олиб киришга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган шахсий кўрик жараёнида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган, фуқаро ўз танасининг оёқ қисмларига олдиндан яшириб олган 199 дона “Анаферон” номли дори воситалари борлиги фош этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” чегара божхона постида қиймати 380 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча Ўзбекистонга олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинганди. Кўрик пайтида фуқаронинг оёғи ва ички кийимларига скотч билан ўраб яширилган умумий оғирлиги 450 грамм заргарлик буюмлари фош этилганди.