Тошкентда сотувчига пичоқ тираб, дўконни ўмарганлар топилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ Тошкентнинг Яшнобод туманида тўрт киши дўконга кириб, сотувчига пичоқ тираб, кассадаги пулларни ўмариб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш. эканликлари маълум бўлганди. Уларнинг 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н. қўлга олинганди.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишча, айни вақтга келиб жиноят содир этгани учун қидирувга эълон қилинган Алексей К. ва Дмитрий Ш. ҳам қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, улар дўкондан 4 000 000 сўм пул ва мобил телефонини ўғирлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғрилик

Баҳолаганлар

571

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг