Тошкентда 4 киши сотувчига пичоқ тираб, дўконни ўмариб кетди (видео)

3-саҳифа 12057
image

Бугун, 24 июль куни ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ шахслар дўконга кириб, сотувчига пичоқ тираганча кассадаги пулларни олиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, кеча, 23 июль куни тахминан соат 13:55 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 13:15 да 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилиб мобиль телефон ва 4 000 000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш. эканликлари маълум бўлди.

Айни вақтда 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинганлар, 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.ни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 546
Рейтинг: 3
t
×