Тошкентда сотув офиси ёниб кетди
3-саҳифа
−
26 Февраль
7095Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Do‘mbirobod City тураржойларининг сотув офисида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 26 февраль куни соат 02:18 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинган ва соат 02:54 да ўчирилган.
Билдирилишича, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин содир бўлган эди. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар бўлмаган.
LiveБарчаси