Тошкентда солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида “сигнал” берганлар “самосуд” қилинди
3-саҳифа
−
26 Март 2022
12168Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар бошқа фуқаролар томонидан “самосуд” қилинаётгани, ўзбошимчалик билан сўроққа тутилаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Аниқланишича, ҳолатлардан бири Бектемир туманида содир бўлган. Фуқаролар 1990 йилда туғилган П.С. ва 1991 йилда туғилган К.Ф. жорий йилнинг 18 март куни 2003 йилда туғилган А.Р.ни дўконларига харидор сифатида кириб, дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермагани юзасидан ушбу дўконларнинг “QR-кодини” сканер қилиб “Солиқ ҳамкор” саҳифасига юборгани учун турли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Бундан ташқари, 20 март куни Сергели туманида бир нечта фуқаро 1997 йилда туғилган Л.Ф.ни дўкон ходимлари харид қилинган маҳсулот учун тўлов варақаси (чек)ни бермагани бўйича маълумотларни солиқ идораларига бераётганликда айблашган. Сўнг фуқаролар 1984 йилда туғилган Д.Ғ., 1998 йилда туғилган Х.А., 1983 йилда туғилган У.Л., 1981 йилда туғилга Н.Н., 1990 йилда туғилган Х.С. ва бошқалар Л.Ф.ни турли сўзлар билан ҳақоратлаб, шовқин кўтариб жамоат тартибини бузишган.
Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модда (“Ҳақорат қилиш”), 183-модда (“Майда безорилик”), 200-модда (“Ўзбошимчалик”)лари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
LiveБарчаси