Тошкентда сохта МЧЖ раҳбари тадбиркорни $240 мингга чув туширди
3-саҳифа
−
15:08 827 1 дақиқа
Тошкентда тадбиркорга 30 сотих ерни сотишни ваъда қилиб, ундан 240 минг доллар олган эркакнинг ҳаракатлари юзасидан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, тадбиркор А.Ф. ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида бўш ер майдони излаётган бўлган. Шу пайт у таниши Ю.А. билан учрашиб қолган. Ю.А. ўзини масъулияти чекланган жамият раҳбари сифатида таништириб, жамият ҳудудида 30 сотих бўш ер борлигини ва уни 360 минг долларга сотиши мумкинлигини айтган.
А.Ф. унинг гапларига ишониб, қолган пулни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 240 минг долларни олдиндан берган. Кейин ер майдонини кўриш ва ишларни режалаштириш учун Ю.А. айтган манзилга борганида, у ерда бундай шахс ишламаслиги маълум бўлган.
Шундан сўнг, жабрланувчи Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органларига мурожаат қилган. Билдирилишича, ҳолат юзасидан 1996 йилда туғилган Ю.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда “Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун 6 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси27 Октябрь