Тошкентда “райгаз” ходими 21 минг доллар билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида газ таъминоти бўлими ходими ноқонуний дўконни расмийлаштириб бериш ва газ билан таъминлаш эвазига 21 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан фуқаронинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, Сергели тумани газ таъминоти бўлимида ишловчи масъул шахс туман ҳудудида жойлашган, ҳужжатлари ноқонуний бўлган савдо шохобчасини танишлари орқали 16 минг АҚШ долларига расмийлаштириб бериш ҳамда ушбу савдо дўконига газ тармоғини улаш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, 5 минг АҚШ доллар талаб қилган. У жами талаб қилинган 21 минг АҚШ долларни мурожаатчидан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4- қисми “а” банди, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи ер ажратиш эвазига 3 минг доллар пора олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг