Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган йигитни ток урди

3-саҳифа

image

Тошкентда поезд вагони устига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган йигитни ток урди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 19:05 да “Ҳамза” станциясида 18 ёшли йигит поезд вагони устига чиққан. У вагон устида селфи қилмоқчи бўлган, аммо уни 27 минг вольтли ток урган. Оқибатда у ерга йиқилган.

Станция ходимлари воқеа жойига етиб борган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жўнатилган.

Маълум бўлишича, ток уриши оқибатида йигит танасининг 98 фоизи куйиб кетган, ҳозирда унинг аҳволи оғир.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент селфи ток уриши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг