Тошкентда пора олган подполковник қўлга тушди
3-саҳифа
−
16 Июль 15976 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувоффиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи У.С. пора олгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олган.
Аммо у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятида ҳоким ўринбосари, Статистика бўлими бошлиғи ҳамда Тошкент вилоятида Пенсия бўлими раҳбари пора олаётганида ушланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь