Тошкентда пичоқ билан “участковый”ларни қувлаган маҳкумга жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида ИИБ профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилган маҳкум ва бошқаларга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

“Янгиҳаёт туманида ИИБ профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилган маҳкум ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-кисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, деган Шамсутдинов.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 13 август куни соат 23:00 да тунги хизматда бўлган Янгиҳаёт тумани ИИБ икки нафар профилактика инспекторлари тушган хабарга кўра, хонадонларнинг бирига борган. Хонадонга етиб борганда, пробация хизматида ҳисобда турувчи 35 ёшли маҳкум маст ҳолда турмуш уртоғи билан жанжаллашиб, қувиб юрганини кўрган ходимлар уни тинчлантирмоқчи бўлган. 

Бироқ, маҳкум уларга фаол қаршилик кўрсатган ва бу жараёнга унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси аралашиб, профилактика инспекторлари хизмат кийимларини йиртишган. Шу пайтда маҳкум уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, иккала қўли билак соҳасини кесиб, ўзига тан жароҳати етказган ва профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилиб, қувлаган


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг