Тошкентда маст фуқаро “участковый”ларни пичоқ билан қувлади
3-саҳифа
−
15 Август 2022
8135Жорий йилнинг 13 август куни Тошкентда маст фуқаро хонадонига келган профилактика инспекторларини пичоқ билан қувлади. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 13 август куни соат 23:00 да тунги хизматда бўлган Янгиҳаёт тумани ИИБ икки нафар профилактика инспекторлари тушган хабарга кўра, хонадонларнинг бирига боришган.
Хонадонда етиб келгач, пробация хизматида ҳисобда турувчи 35 ёшли маҳкум маст ҳолда турмуш уртоғи билан жанжаллашиб, қувиб юрганини кўришган ва уни тинчлантирмоқчи бўлишган.
“Бироқ, маҳкум уларга фаол қаршилик кўрсатган ва бу жараёнга унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси аралашиб, профилактика инспекторлари хизмат кийимларини йиртишган.
Шу пайтда маҳкум уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, иккала қўли билак соҳасини кесиб ўзига тан жароҳати етказган ва профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилиб, қувлаган”, дейилади расмий маълумотда.
Шу вақт, профилактика инспекторлари томонидан қўшимча ёрдам ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган ва жабрланган маҳкум шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь