Тошкентда пахта омборхонасида йирик ёнғин юз берди

Жамият

−

image

Кеча, 14 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пахта омборхонасида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Ёнғин соат 18:40 да Ҳонабод кўчаси 4-уйда жойлашган "Тошкент минтақавий паҳта терминали" МЧЖ га қарашли омборҳонада юз берган. Ёнғин натижасида 1500 кв м майдон зарар кўрган.

Ёнғин қутқарув жанговор бўлимлари манзилга соат 18:45 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 21:23 да тўлиқ бартараф этилган. Омборҳонанинг 2100 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин жойига 9 та маҳсус ёнғин ўчириш теҳникалари жалб қилинган. Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг