Тошкентда оналар ўлими ҳолатлари ортидан 48 нафар тиббиёт ходими жазоланди
3-саҳифа
−
12:44 176 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 5 та оналар ўлими қайд этилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 48 нафар тиббиёт ходимига интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг жорий йилнинг 13 ноябридаги “Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан аҳоли саломатлигини асраш, касалликларнинг олдини олиш ва уни профилактика қилишнинг ҳақиқий ҳолати, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ушбу йўналишдаги фаолиятни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва натижасини муҳокама қилиш тўғрисида”ги қарорида маълум қилинган.
Қарорда келтирилишича, оналар ўлими ҳолатлари Учтепа, Олмазор, Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида қайд этилган. 2025 йилнинг шу даврида Тошкент шаҳрида 6 нафар она вафот этган. Жорий йилда бу кўрсаткич бир ҳолатга камайган. Ушбу ҳолатлар юзасидан 48 нафар тиббиёт ходимига интизомий чора кўрилган.
Оналар ўлими кўрсаткичи 2026 йилнинг 9 ойида ҳар 100 минг нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,9 тани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 12,6 бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 15-16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси