Тошкентда одамларни уриб пулини олиб қўйганлар ушланди
3-саҳифа
−
23 Январь 5508 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 2 кишини уриб 500 доллар пулини олиб қўйган 4 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида 1995 йилда туғилган шахс ўзининг 4 нафар шериги билан биргаликда осон пул топиш мақсадида 2 нафар фуқарони уриб, тан жароҳати етказган. Улар шу йўл билан 2 нафар шахснинг 500 АҚШ долларини ўзлаштириб олган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида ўзидан “кўча” ясаб олган, “Жомми Даритал”, “Малиш” ва “Расул қилич” номлари билан танилган уч кишига жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинганди.
Live
Барчаси