Тошкентда одамлар яна лифтда қулфланиб қолди

Жамият

image

Кеча, 2 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ичида одамлар бўлган лифт қулфланиб қолди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 03:40 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ниёзбек йўли 6-тор кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолгани, уни ичида фуқаролар қолиб кетгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, зудлик билан айтилган манзилга туман ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифтни очиб, фуқаролар соғ-саломат қутқарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда болалар қамалиб қолганди. Олдинроқ эса, Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг лифти ичидаги одамлар билан пастга тушиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг