Тошкентда нолегал тарзда дори сотиб келган шахс ушланди
3-саҳифа
−
09 Январь
1576Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, “Оҳангарон-Наманган” автомобиль йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган М.Н. фуқаро И.Я.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 8 турдаги жами 10 минг 255 қути дори воситаларини 19 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1863- моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланганди.