Тошкентда ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан изоҳ берилди

Жамият

image

Бугун,17 январь куни Тошкентнинг Сергели тумани Спутник 4 даҳасида ноқонуний дарахт кесилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда маълумотлар тарқалди. 

Экология қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида шахсан Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Фарҳод Деҳқонов бошчилигида зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, жойида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилаётгани, 4 туп дарахтни “Эко индустриал парк” масъулияти чекланган жамияти ҳудудига кўчириб ўтқазилганлиги маълум бўлган. 

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан дарахтлар сонига аниқлик киритиш билан биргаликда ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилганидан сўнг, қўшимча ва тўлиқ маълумот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг