Тошкентда Nexia Matiz’га урилиб, кафега кириб кетди (видео)

Жамият

image

Tошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 юқори тезликда Matiz’га урилиб, кафега кириб кетди. Бу ҳақда шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 21 октябрь куни  соат 15:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчасида содир бўлган. Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Nexia-3 да бўлган бола автомобилни уйдан яширинча олиб чиққан. Унинг акаси ҳодиса учун барчадан узр сўради ва бундан пушаймон эканини билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида учта машина тўқнашиб кетиши оқибатида ҳайдовчилар ва бир йўловчи жабрланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Автоҳалокат Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг