Тошкентда Nexia тез тиббий ёрдам автомобили билан тўқнашди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Бугун, 4 август куни Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам автомобили ҳамда Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди

Қайд этилишича, соат 13:00 ларда пойтахтнинг Чилонзор туманида 1979 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль ҳамда 1974 йилда туғилган ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда, Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ўтган 6 ойида 3754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3170 нафар фуқаро жароҳатланган ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг