Йил бошидан бери қанча бола ЙТҲларда ўлгани очиқланди

Жамият 2444
image
-

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 6 ойида 400 дан ортиқ вояга етмаган бола йўл-транспорт ҳодисаларида жароҳатланган, 100 дан ортиғи автоҳалокатларда вафот этган. Бу ҳақда бугун, 28 июль куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида айтиб ўтилди.

Қўмита йиғилишида республикада содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ масалага алоҳида эътибор қаратилиб, 2021 йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 542 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 458 нафар бола жароҳатлангани ва 104 нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлгани танқидий муҳокама қилинган.

Автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаганлиги сабабли 2021 йилнинг 6 ойи давомида жами 3,5 миллионга яқин, 2020 йилга нисбатан 40,8 фоизга кўп йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилганига эътибор қаратилган.

Бунинг оқибатида эса 3754 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 3170 нафар фуқаро жароҳатланган ва 954 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3
Теглар
t
×