Тошкентда наркосавдогар эр-хотин ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида катта миқдордаги гиёҳвандлик моддалари аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, муқаддам Жиноят кодексининг 276-(гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) ва 168-моддалари (фирибгарлик) билан судланган Ф. исмли шахс қўлга олинган. Унинг ёнидан гиёҳвандлик воситалари топилиб, далилий ашё сифатида хужжатлаштирилган. 

Тезкор тадбир давом эттирилганда К. ва В. исмли шахслар ҳам қўлга олинган. Уларнинг иккиси ҳам муқаддам Жиноят кодексининг қатор моддалари билан судланган. Мазкур шахсларнинг ёнидан ҳам гиёҳвандлик воситалари топилган. Шундан сўнг, В. исмли шахснинг Сергели туманидаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Уйдан 45 дона қадоқланган, сотиш учун тайёрлаб қўйилган гиёҳвандлик моддалари ва уч дона пакетда яна бошқа турдаги гиёҳвандлик воситалари топилган. 

Хабарга кўра, В. нинг турмуш ўртоғи ҳам қўлга олинган. Муқаддам судланган ушбу аёлнинг Сергели туманидаги яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганда 602 грамм гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган. В. билан ўтказилган суриштирувлар давомида у кўп қаватли уйнинг том қисмига кейинчалик сотиш мақсадида 1 кг 50 грамм гиёҳвандлик воситаларини яшириб қўйганини маълум қилган. Гиёҳванд моддалар холислар иштирокида далилий ашё сифатида хужжатлаштириб олинган. 

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида умумий ҳисобда баҳоси 2 миллиард 598 миллион сўмга тенг бўлган 1 кг 777 грамм гиёҳвандлик воситалари олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада картошкалар ичига наркотик моддаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланган эди.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент эр-хотин наркосавдогар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг