Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди

Жамият

image

Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Мўғулистон дипломатик ваколатхонаси биносини Президент Хурэлсух, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар очиб берди. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсухнинг музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтган, давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон элчихона Мўғулистон Ухнаагийн Хурэлсух

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг