Тошкентда микроавтобус ёниб кетди
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
4304Кеча, 17 ноябрь куни Тошкентда микроавтобус ёниб кетди. Бу ҳақдаТошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Кеча соат 15:22 да Сергели тумани Тошкент халқа автомобиль йўли Эркин кўприги олдида Istana русумли микроавтобус ёнган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 15:30да етиб борган ва ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин автотранспорт воситасининг электр симларида вужудга келган қисқа туташув оқибатида содир бўлган, деб таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 2 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023