Тошкентда метрополитен ходими пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
16 Май
15563“Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси ходими пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда ДУК ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ДУКнинг “Ҳаракат” хизмати ходими Х.Н. фуқаро Д.М. нинг ишончига кириб, уни 2 000 000 сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган. Тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Х.Н. фуқародан 1 000 000 сўм миқдорда пора олаётган вақтида қўлга олинган.
Х.Н. га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик)нинг 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг икки тумани ва Самарқанд вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқароларни чув туширмоқчи бўлган шахслар қўлга тушганди.