Тошкентда метро ва автобус учун йўлкира нархи ошиши мумкин

Жамият

image

Жорий йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида метро ва автобус учун йўлкира нархи 1700 сўмдан 2500 сўмга оширилиши мумкин. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлигининг “Тошкент шаҳридаги жамоат транспортида йўлкира ҳақи тарифини белгилаш тўғрисида”ги қарори лойиҳасида сўз боради.

Унга кўра, Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгиланади:

  • бир йўловчи қатнови учун нақд пул орқали амалга оширилганда чекланган тариф ҚҚС билан 3 минг сўм (ўзгаришсиз) ундирилади;
  • бир йўловчи қатнови учун 1 марталик тўлов электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда ҚҚС билан 2500 сўм ундирилади;
  • бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун ҚҚС билан 4 минг сўм ундирилади.

Шунингдек, янги абонемент ва транспорт алмаштириш тарифларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Қарор лойиҳаси 19 сентябрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида жамоат транспортларидан фойдаланиш учун нақд пулдаги тарифлар қайта кўриб чиқилганди ва улар электрон тариф тўловларига нисбатан 30 фоиз қимматлаштирилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг