Тошкентда мебель цехи ёниб кетди
3-саҳифа
−
16 Январь 2021
12590Тошкент шаҳар Олмазор туманида жоялашган мебель цехи кеча, 15 январь куни ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин ҳақида маълумот Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг фавқулодда вазиятлар бошқармасига 15 январь куни соат 20:28 да келиб тушган. Ёнғин Олмазор туманида Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель цехида содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари ҳодиса содир бўлган жойга бир неча дақиқада этиб келган ва 200 квадрат метр майдонда ёнғинни ўчирган. Натижада 850 квадрат метр дўконда содир бўлган ёнғин бартараф этилган. Ёнғин сабаби мутахассислар томонидан аниқланмоқда.