Тошкентда Маtiz ва Spark даҳшатли ЙТҲ содир этди
3-саҳифа
−
03 Ноябрь
7725Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, тунги соат 02:00 да Сергели туманининг Меҳригиё-Мирзо Турсунзода кўчалари чорраҳасида 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Д.У. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси ва 1997 йилда туғилган Л.A. бошқарувидаги Маtiz машинаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда Маtiz транспорт воситасининг 2 нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Lacetti ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида икки пиёда вафот этганди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилганди.