Тошкентда Matiz қарияни уриб юборди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь
1878Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси “пешеход”дан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 5 ноябрь куни соат 13:10 ларда Юнусобод тумани Осиё кўчасида содир бўлган.
2000 йилда туғилган Б.Н. “Матиз” машинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1941 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 83 ёшли пиёда тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи ёнида Laсetti машинаси 2 пиёдани уриб юборганди. 8 октябрь куни эса Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 19 ёшли йигит транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, 50 ёшли эркакни уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
06 Ноябрь