Тошкентда маст йўловчи ҳайдовчи билан жанжаллашиб, автобус ойнасини синдирди (видео)
Crime
−
03 August 4672 1 minute
Тошкентда маст йўловчи автобус ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, транспорт воситасининг олд ойнасини синдирди ҳамда ҳайдовчини уриб, тан жароҳати етказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 1 август куни тахминан соат 14:30 ларда 98-йўналишда ҳаракатланувчи автобус салонида йўловчи – муқаддам судланган, 1982 йилда туғилган Д.П. маст ҳолда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ҳайдовчининг фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Р.Я. ҳуқуқбузарни автобусдан туширган вақтда Д.П. автобуснинг олд ойнасига мушт билан зарба берган. Зарба оқибатида автобуснинг олд ойнаси синган. Сўнгра йўловчи ҳайдовчининг бўйин ва юз қисмларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Кадишева” бозори яқинида маст ҳолатда 50 ёшли аёл автобус тагига ётиб олиб, транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйган эди.
Live
All