Тошкентда маст йигит бувиси тенги аёлга шилқимлик қилди (видео)
3-саҳифа
−
10:25 3580 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этган 22 ёшли йигит воқеага гувоҳ фуқаролар томонидан Ички ишлар ходимларига ушлаб берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 4 август куни тахминан соат 05:30 ларда “Ширинобод” маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Маълум бўлишича, 2004 йилда туғилган М.Х. маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан номақбул ҳаракат қилган ва воқеа жойидан кетишга уринган. Бироқ уни кўрган фуқаролар ушлаб қолиб, ички ишлар органлари ходимларига топширган.
Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани Ички ишлар органлари ходимлари томонидан М.Х. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик), 187-моддаси (Жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш) ҳамда 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги клиникалардан бирида 26 ёшли тиш шифокори қабулига келган 2008 йилда туғилган қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси