Тошкентда маст эркаклар инспекторлар билан жанжаллашди
3-саҳифа
−
06 Август 6763 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фуқаро ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 август куни тахминан соат 21:30 ларда Юнусобод туманининг Чинобод кўчасида икки маст фуқаро жамоат тартибини ҳамда фуқаролар осойишталигини бузган. Уларнинг қоидбузарлиги ҳақида махсус хизматларга хабар келиб тушган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори ва ППХ ходими зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ушбу шахсларни тўхтатишга ҳаракат қилган. Бироқ фуқаролар ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, ҳодиса жойидан қочишга уринган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаролар профилактика инспектори ва ППХ ходими томонидан ушланиб, ҳудудий ИИБга олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-модда (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) аломатлари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқаро Ички ишлар органлари ходимига пичоқ билан тажовуз қилганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “м” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси