Тошкентда маст эркак кечаси емакхонада жанжал чиқарди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида фуқаро емакхонада жанжал чиқарди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 23:06 ларда Миробод тумани Чимкент кўчасида содир бўлган. Ошхона ишчилари ИИВ томонидан ўрнатилган “ташвиш тугмаси” босиб, Миробод тумани Қўриқлаш бўлимига бир фуқаро маст ҳолда жанжал қилаётгани ҳақида хабар берган.

Соат 23:10 ларда тунги хизматга жалб қилинган туман Қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимлари воқеа жойига етиб келганда 1991 йилда туғилган фуқаро А.А. ошхона олдида маст ҳолатда жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан фуқароларни тинчлигини ва жамоат тартибини бузаётгани аниқланган. Мазкур фуқаронинг ҳуқуқбузарлигини бартараф этиш жараёнида, у Қўриқлаш бўлими ходимларининг қонуний талабини бажармасдан кескин қаршилик кўрсатган.

Унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатилиб, фуқаро зарарсизлантирилган ва туман ИИО ФМБга топширилган.

Ҳозирда Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда маст эркак ўқитувчини калтаклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент маст эркак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг