Тошкентда марказий кўчалардан бири 2,5 ойга қисман ёпилди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналиши 2-босқич қурилиш ишлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Метро қурилиши сабабли шаҳар марказий кўчаларидан бири декабрь ойигача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Амир Темур кўчасининг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жойлашган нуқтасидан Аҳмад Дониш кўчасигача бўлган йўлнинг бир томонга ҳаракатланиш қисми 2019 йилнинг 12 сентябридан декабрь ойигача ёпилади. Шу йўналишда ҳаракатланувчилар вақтинча қатнов қисмининг иккинчи томонидаги йўлда юришлари мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метро кўча

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг