Тошкентда Malibu ЙТҲга учраб, тик ҳолатда туриб қолди (видео)
3-саҳифа
−
27 Март 2023 19969 1 дақиқа
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда туманнинг Шота Руставели кўчасидаги Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш. Malibu-2 русумли автомашинани бошқариб келаётиб рул бошқарувини йўқотган.Оқибатда йўл четидаги тўсиққа урилган ва йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Автоҳалокат оқибати акс этган суратларда кўриш мумкинки, машина йўл четидаги дарахт ёнида тик ҳолатда туриб қолган.
Malibu-2 русумли автомашина йўловчиси 2006 йилда туғилган A.A.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель