Тошкентда мактаб ўқувчиси пичоқланди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашганига оид хабарлар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Миробод тумани, Қўйлиқ мавзеси 2-уй олдида 2005 йилда туғилган Б.Ф. ўзининг таниши, 2005 йилда туғилган Ж.Э. билан кетаётган вақтида ўзига нотаниш йигитлар билан оғзаки тортишиб қолган. Шундан сўнг, Б.Ф. ҳамда Э.Х. вояга етмаган, 2008 йилда туғилган Ш.О. билан ўзаро урушиб кетган. Жанжал вақтида Б.Ф. вояга етмаган Ш.О.га ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган. Оқибатда Ш.О. шифохонага ётқизилган, унинг соғлиғи ҳозирда шифокорлар назоратида. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит акасига тегишли Malibuʼда 11-синф ўқувчисини уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент безорилик пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг