Тошкентда мактаб ўқувчиларининг жанжали бўйича жиноий иш қўзғатилди (видео)
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2022
17254Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалмоқда. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа кеча, 24 ноябрь куни тахминан соат 16:50 ларда юз берган. Миробод туманидаги Парвона маҳалласида 125-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида ўзаро урушиб кетишган.
Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси