Тошкентда мактаб ўқувчилари жанжаллашди
3-саҳифа
−
03 Июнь 2023 7950 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида 9- ва 10- синф ўқувчилари ўртасида жанжал келиб чиқди ва унинг оқибатида икк нафар ўқувчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар Бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 май куни тахминан соат 11:00 ларда Чилонзор туманида жойлашган мактаблардан бирининг олдида 10- ҳамда 9-синф ўқувчилари ўртасида жанжал содир бўлган. 2006 йилда туғилган А.Х. ва Д.Ў. ҳамда 2007 йилда туғилган Ш.Э. ва И.Т. ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.
Жанжал оқибатида Ш.Э. ва И.Т. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Ш.Э. ва И.Т.га енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь