Тошкентда Lixiang йўл четидаги темир устунга бориб урилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Lixiang русумли автомашина йўл четидаги темир устунга тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 24 декабрь куни соат 20:10 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 50 ёшли ҳайдовчи Б.А. Lixiang русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги темир устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг