Riviera савдо марказида фаррош аёлни лифт тошлари босиб қолди

3-саҳифа

image
Лифтдан аёлнинг жасадини топган ким? north_east

Лифтдан аёлнинг жасадини топган ким?

Бугун, 3 февраль куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган савдо мажмуасида фаррош аёл лифт тошлари қисиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ҳодиса бугун соат 11:10 да 45 ёшли фаррош аёл лифтнинг ҳаракатланиш шахтасидаги шиша ойналарни тозалаш жараёнида юз  берган. Аёл шахтанинг бурчак қисмида турган вақтида, лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган ва лифтни ҳаракатга келтирувчи қисми бўлган тошлар пастга, яъни аёл турган жойга қараб ҳаракатланиб, уни қисиб қолган. Оқибатда аёл вафот этган.

Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқишган. Воқеа жойи кўздан кечирилиб, воқеа тасвирланган видеоёзувлар баённома асосида олинган, аёлнинг вафот этганлиги ҳолати бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 февраль куни Россиянинг Ленинград вилоятидаги қурилиш майдончасида 23 ёшли ўзбекистонлик ишчининг жасади топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент лифт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг