Тошкентда Lacetti ёниб кетди
3-саҳифа
−
12 Март 2024 7508 1 дақиқа
Бугун, 12 март куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Lacetti русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 16:15 ларда туманнинг Заргарлик кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи 2001 йилда туғилган A.T.га тегишли Lacetti русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида, ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган Orlando русумли автомобилнинг мотор қисмида ёнғин чиққанди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь