Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашиб кетди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
16 Март 3019 1 дақиқа
Кеча, 15 март куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Lacetti ва Matiz машиналари тўқнашиб кетиши оқибатида Matiz ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 05:00 ларда Олмазор тумани Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида Lacetti ва Matiz русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ ортидан Matiz транспорт воситасининг ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида маст ҳолда одам юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган Ички ишлар бошқармаси инспектори 3 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум этилганди.