Тошкентда Lacetti уриб юборган пиёда вафот этди

3-саҳифа

image

2025 йилнинг 31 декабрь куни Тошкент шаҳрида 34 ёшли пиёда Lacetti уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 21:00 ларда Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида 2005 йилда туғилган Ж.Р. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан  кесиб ўтаётган пиёда 1991 йилда туғилган Й.Н.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида 38 ёшли аёл йўл-патруль хизмати ходими машинада уриб юбориши оқибатида вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Lacetti пиёда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг